Ўзбекистонда ойлик иш ҳақининг ўртача миқдори жорий йилнинг январидан сентябригача бўлган даврда 1 миллион 346 сўм (Марказий банкнинг жорий курси бўйича — 123,6 доллар)ни ташкил қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси вакиллари Халқаро пресс-клубнинг 14 декабрь, пайшанба куни бўлиб ўтган йиғилишида маълум қилди, деб ёзади «Газета.uz».
ЎзА хабарига кўра, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўртача иш ҳақи 14,2 фоизга ошган.
Изоҳ (0)