• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Энди тўқимачилик корхоналари пахта хом ашёсини тўғридан-тўғри фермер хўжаликларидан сотиб олади

    Ўзбекистон Республикаси Президенти «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонни имзолади. Ҳужжат матнини ЎзА келтириб ўтди.

    Фото: «Ўзбекистон овози»

    Фото: «Ўзбекистон овози»

    Ҳужжатга шарҳда айтилишича, ушбу фармон мавжуд муаммоларни ҳал этиш, шунингдек, юқори сифатли тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва уни жаҳон бозорларига илгари суриш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар комплексини белгилаб берди.

    Пахта хом ашёсини ишлаб чиқаришни ташкил қилишда соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш ва бозор механизмларини жорий этиш мақсадида Фармон билан эксперимент ўтказиш назарда тутилган бўлиб, унинг доирасида биринчи бор маҳаллий тўқимачилик саноати корхоналари томонидан фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларидан пахта хом ашёсига тўғридан-тўғри буюртма бериш тизимини жорий этиш режалаштирилди.

    Бугунги кунга қадар маҳаллий тўқимачилик корхоналари пахта толасини экспорт нархлар бўйича монопол етказиб берувчи – «Ўзпахтасаноатэкспорт» ХКдан харид қилишга мажбур эди. Мазкур тартиб тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг рентабеллиги ва рақобатбардошлигини пасайтирган.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ташаббус қилинган экспериментга мувофиқ, тўқимачилик саноати корхоналари фермер хўжаликлари пахта хом ашёсини етиштириш бўйича асосий харажатларининг тузилган шартнома қийматининг камида 60 фоизини аванс бериш йўли билан молиялаштиришни амалга оширади. Бунда корхоналарга етказиб берилган пахта хом ашёсидан фақатгина кейинчалик чуқур қайта ишлаш ва тайёр рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш мақсадида фойдаланилади.

    Бундан ташқари, Давлат раҳбари ўзининг Фармонида тўқимачилик саноати корхоналари, «Ўзбекенгилсаноат» АЖ акциядорлари йиғилишининг ва қатор идораларнинг «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифини қўллаб-қувватлади. Бунда давлатнинг тартибга солиш ва хўжалик функцияларини ўз ичига олган «Ўзбекенгилсаноат» АЖ тугатилади.

    Мазкур уюшмага республика тўқимачилик тармоғини барқарор ривожлантириш бўйича кенг доирадаги вазифалар юклатилди.

    Соҳани бошқариш тизими тўқимачилик саноатини ривожлантиришнинг замонавий тенденцияларига жавоб бермаслиги, ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга қодир эмаслиги мазкур қарорнинг қабул қилинишини тақозо этди. Масалан, «Ўзбекенгилсаноат» АЖ таркибига 436 та корхона киради, бу эса улар умумий сонининг атиги 6 фоизини ташкил этади. Ушбу жамиятнинг фаолияти асосан статистикани тўплаш, турли хил йиғилишлар ўтказиш, кўргазмаларни ташкиллаштиришга қаратилган. Унинг ташкилий шакли ҳам акциядорлик жамиятининг ҳуқуқий ҳолатига мос келмайди.

    Шу билан бир қаторда, Фармон билан тўқимачилик саноати корхоналарини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар, шу жумладан божхона тўловлари тўлаш бўйича имтиёзлар тақдим этиш назарда тутилмоқда.

    15.12.2017, 09:05   Изоҳ (0)   8965
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 2017 йилда инфляция даражаси 13-14 фоиз бўлиши кутилмоқда

    15.12.2017, 09:02

    Ўзбекистонга 9 ой давомида хориждан 1600 киши доимий яшаш учун кўчиб келди

    15.12.2017, 08:51

    14 декабрь куни Шавкат Мирзиёевнинг инаугурациясига бир йил бўлди (видео)

    15.12.2017, 08:26

    Сирдарёлик имомлар таълим муассасаларида ёшлар билан учрашмоқда

    14.12.2017, 22:19

    Каскадёр Путин, ўзбекистонликларнинг 14 млн долларлик қарзи, ЎзАнинг танқидига учраганлар ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    14.12.2017, 19:38

    Наманганда «Маданият кунлари» бошланди

    14.12.2017, 16:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя



    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 

     

    Тавсия этамиз

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида иссиқлик ва гидроэлектр станциялари ишга туширилади

    Ўзбекистон | 22 июл, 00:13

    Индонезия президентининг мушуги шахсий қўриқчига эга бўлди 

    Дунё | 22 июл, 00:00

    Ўзбекистонда газ ва бензин ишлаб чиқариш ҳажми камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 23:44

    Исроил 25 давлатнинг Ғазода ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги чақириғини рад этди

    Дунё | 21 июл, 23:16

    Қирғизистонда SIM карталарни учинчи шахсга бериш ва сотишни тақиқловчи қонун қабул қилинди 

    Дунё | 21 июл, 22:56

    Ўзбекистонда “олтмишвой” ва “етмишвой”лар туғилиши сезиларли камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.