15 декабрь куни Тошкент шаҳридаги еттита масжидда Муҳаммад пайғамбар (с.а.в) таваллуд топган ой муносабати билан мавлиди шариф ўқилади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ой – Робиъул аввал ойи муносабати билан ислом дунёсида, хусусан юртимизда Сарвари олам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг улуғ насаблари, пок фитратлари, ибрат ва ҳикмат тўла муборак ҳаётларини тараннум этгувчи мавлиди шариф ўқилиши эзгу анъанага айланган», — дейилади хабарда.
Тошкент шаҳридаги қуйидаги масжидларда Жума намози олдидан мавлиди шариф ўқилади:
Учтепа тумани:
1.«Азиз ота» жоме масжиди.
2.«Маҳкам ота» жоме масжиди.
Юнусобод тумани:
3.«Омина» жоме масжиди.
Шайхонтоҳур тумани:
4.«Султон ҳожи» жоме масжиди.
Чилонзор тумани:
5.«Бўрижар» жоме масжиди.
6.«Кўзи ожизлар» жоме масжиди.
Яшнобод тумани
7.«Имом Аъзам» жоме масжиди.
Изоҳ (0)