Равшан Ҳайдаров бошчилик қилаётган Ўзбекистон U23 терма жамоаси M-150 Cup—2017 турнири ғолибига айланди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар берди.
Равшан Ҳайдаров бошчилик қилган Ўзбекистон U23 термаси Мьянма билан аранг дуранг ўйнади
Январь ойида Хитойда старт оладиган Осиё Чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон олимпия термаси ўзи жой олган гуруҳда пешқадам бўлганди. Футболчилар илк турда Мьянма билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, ҳал қилувчи беллашувда Вьетнамдан устун келиб (2:1), «B» гуруҳини карвонбоши сифатида якунлаганди.«B» гуруҳи
Вьетнам — Мьянма 4:0Мьянма — Ўзбекистон 2:2Ўзбекистон — Вьетнам 2:1Япония термаси эса «А» гуруҳидаги ҳар икки ўйинда зафар қучиб, финалда Ўзбекистонга қарши тўп сурадиган бўлганди, деб ёзди «Championat.asia». Мазкур зонада мусобақа мезбони Таиланд ҳар икки беллашувни ҳам бой берди.
«А» гуруҳи
Таиланд — КХДР 0:1КХДР — Япония 0:4Япония — Таиланд 2:1Финал ўйинида шу тариқа Ўзбекистон ва Япония термалари ўзаро тўқнаш келди. Равшан Ҳайдаров шогирдлари ҳисобда икки бор олдинга чиқиб олган бўлса-да, бўлимлар сўнгида кунчиқар юрт футболчилар уни тенглаштиришга эришди. Беллашувдан кейинги пенальтилар сериясида эса омад ўзбекистонликлар томонида бўлди — 6:5.
M-150 Cup—2017 Финал ўйини 15 декабрь, жума
Ўзбекистон — Япония 2:2 (пен — 6:5)
Голлар: Забиҳулло Ўринбоев, 45 (1:0). Юта Камия, 47+ (1:1). Забиҳулло Ўринбоев, 73 (2:1). Юта Камия, 88 (2:2).Хитойдаги Осиё Чемпионати 9 январь куни старт олади. Мазкур мусобақа Токио—2020 Олимпиадаси учун йўлланма бермайди. Қуръага кўра, Ўзбекистон термаси ўз гуруҳида Уммон, Қатар ва мезбон Хитойга қарши кураш олиб боради.
Изоҳ (0)