Orion компанияси КХДРдан Жанубий Кореяга қочиб ўтган ҳарбий хизматчи О Чхун Сонга уни бир умрга етадиган Choco Pie печеньеси захираси билан таъминлашга ваъда берди, деб ёзади Afisha Daily.
О Чхун Сон Жанубий Кореяга ноябрь ойида қочиб ўтган эди. Қочиш пайтида собиқ хизматдошлари унга қарата ўт очган. Аскар олтита жойидан жароҳатланган, шунга қарамай чегарани кесиб ўта олган.
О Чхун Сон Жанубий Кореяда операциядан чиққач, шифокорлардан Choco Pie сўраган. Аммо шифокорлар бунга қаршилик билдириб, организми қайта тикланиши учун унга қатъий парҳез зарурлигини айтган.
Choco Pie ишлаб чиқарадиган Orion компанияси О Чхун Соннинг истагидан хабар топгач, касалхонага 100 қути печенье жўнатди. Аскар тузалиб кетгунича, уларни шифохона ходимларига тарқатиб туришади.
Шимолий Кореяда Choco Pie’ни фақат қора бозорда сотиб олиш мумкин, печенье мамлакатда расман сотилмайди.
Изоҳ (0)