Хитойда иккита бир хил эгизаклар жуфтлигининг никоҳ тўйи бўлиб ўтди. Бу ҳақда The Mirror хабар берди.
Ёши 26 да бўлган Чжен Дашуан ва Чжен Сяошуан 23 ёшли Лян Цзин ва Лян Цин билан турмуш қурган. Иккала жуфтлик бир хил кийинган ва бир хил соч турмаги қилдирган.
Куёвлар ва келинларнинг оилалари ўн йилдан буён таниш бўлган. Никоҳ тўйи Хитойнинг Дацин шаҳрида 3 декабрда бўлиб ўтган. Маросим видеоси хитой ижтимоий тармоқларида тарқалган ва бунга ғарб ОАВлари ҳам эътибор қаратган.
Изоҳ (0)