Буюк Британиянинг Булуэлл шаҳрида юраги кўкрак қафасидан ташқарида бўлган қиз чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Шифокорлар ноёб туғма нуқсон —юрак эктопияси ташхисини ҳомиладорликнинг тўққизинчи ҳафтасида қўйганди. Болада яшаб кетишга имконият кам эди, чунки эктопия аниқланган чақалоқлар ё ўлик туғилади ёки ҳаётининг дастлабки кунлари ўлади. Мутахассислар аборт қилишни маслаҳат берди, бироқ ота-она бунга кўнмади.
Қизалоқ тирик туғилди, бироқ ҳаётининг илк соатларидаёқ 50 дан ортиқ шифокор қатнашган учта операция ўтказилди. Жарроҳлар янги кўкрак қафасини шакллантирди ва унга юракни жойлаштирди. Натижада чақалоқ бундай нуқсон билан омон қолган Британиядаги биринчи бола бўлди.
https://youtu.be/7CjpXQrnQrE
Изоҳ (0)