АҚШнинг Техас штатидаги Сан-Антонио шаҳрида яшовчи Мэтт Жонсон дўстининг уйини «Юлдузлар жанги» услубида чироқлар билан безади. У бу безакни фильмнинг янги қисми чиқишига бағишлади. TJournal мазкур уй акс этган видеони тақдим этди.
Безакларни тайёрлаш учун бир йил кетган, уларни уйга ўрнатиш учун эса олти ҳафта сарфланган. Безак Янги йилгача ҳар куни соат 18:00 дан 22:00 гача ишлайди.
Изоҳ (0)