Перу пойтахти Лима шаҳрида бир неча аёл дарахтлар билан рамзий маънода турмуш қуриш учун хиёбонга йиғилди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
Келинлар «яшил куёвлари»га умрининг охирагача ғамхўрлик қилишга онт ичди.
Маросимда роҳиб вазифасини бажарган «Яшил юраклар» экологик ташкилотининг етакчиси Ричард Торрес аёллар ва дарахтлар ўртасида никоҳ қайд этилганини эълон қилди.
Шундан сўнг маросимга йиғилганлар «келин-куёвлар»нинг устига барглар сочиб, уларни қутлади.
Торреснинг фикрича, маросим Перу аҳолисига дарахтлар ўта муҳим ва улар ҳам ғамхўрликка муҳтож эканлигини эслатиш мақсадида ташкил этилди.
У мана шундай тадбирни яна бир нечта давлатда ўтказишни режалаштирмоқда ва шу тарзда минглаб дарахтларни қутқариб қолишга муваффақ бўлади.
Изоҳ (0)