Сирдарё вилояти имом-хатиблари томонидан таълим муассасаларида ўтказилаётган «Жаҳолатга қарши маърифат» шиори остидаги давра-суҳбатлари давом этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати маълум қилди.
Декабрь ойи давомида «Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш», «Поклик иймондандир» ҳамда «Фарзандларнинг бурч ва вазифалари» мавзуларида маърузалар қилиниши режалаштирилган.
Ўқувчи-талабаларга ота-онанинг ҳақлари, уларга нисбатан фарзандлик бурчи ва одоблари, моддий ва маънавий покликнинг нозик жиҳатлари, ўзганинг жони, мол-мулки ва обрўсига тажовуз қилишнинг гуноҳ эканлиги, ўз жонига қасд қилиш муаммонинг ечими эмаслиги, шунингдек, сабр, меҳнат ва яхшилик бахт-саодат асосини ташкил этиши борасида кенг маълумот ва фойдали маслаҳатлар берилмоқда.
Тадбирларда ёшлар томонидан берилаётган саволларга имом-хатиблар атрофлича жавоб бермоқда.
Изоҳ (0)