Россия президенти Владимир Путин 14 декабрь куни берган катта матбуот анжумани чоғида америкалик ҳамкасби Дональд Трамп билан мулоқот чоғида улар бир-бирининг исмини айтиб чақиришини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда EADaily хабар бермоқда.
Унинг таъкидлашича, инглиз тилида «сен» ва «сиз» олмошлари ўртасида фарқ бўлганида, улар ҳозирда бир-бирига «сен»лаб мурожаат этган бўларди.
«Бир жаноб Трамп билан бир-биримизга исмимизни айтиб мурожаат этамиз, шунинг учун ‘сен’лаб гапирамизми, йўқми, айта олмайман. Жавобим ‘ҳа’га яқинроқ, негаки, кўп таниш бўлмасак ҳам, умуман олганда, муносабатимиз яхши», — деб жавоб берди Путин бу ҳақдаги саволга.
Путин икки мамлакат ўртасида муносабатлар яхшиланишига умид билдирди.
Изоҳ (0)