Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин Хитойга ташрифи якунлари бўйича икки давлат муносабатларида янги давр бошланишига умид билдирди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Жанубий Корея фуқаролари ва бизнес етакчиларида икки давлат ўртасида ёндашувлардаги фарқлар туфайли юзага келган мураккаб вазият ўзгариши ва ўзаро муносабатларда янги давр бошланишига ишонч мавжуд», — деди президент.
Мун Чжэ Ин Хитойда лавозимини эгаллагандан кейинги илк ташриф билан бўлиб турибди.
Кузатувчиларга кўра, Хитой раиси Си Цзиньпин билан музокараларнинг асосий мавзуси Корея ярим оролида кескинликни камайтириш масаласи бўлади. Жанубий Кореяда АҚШнинг THAAD ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими жойлаштирилиши эса қизғин мунозараларга сабаб бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)