Сомали пойтахти Могадишо шаҳрида полиция академияси олдидаги портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 13 кишига етди, деб хабар беради «РБК».
Маълумотларга кўра, худкуш Сомали полициясининг машғулот лагерига кириб олган ва ўзини портлатиб юборган. Портлашдан сўнг 13 нафар полициячининг жасади топилган. Бундан ташқари, яна 15 киши жароҳатланган.
Ҳужум жавобгарлигини «Аш-Шабаб» террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олган.
Изоҳ (0)