Япония ҳукумати юқумли касалликларга қарши кураш ва болаларни даволаш учун ривожланаётган давлатларга 2,9 миллиард доллар ажратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Синдзо Абэ Токиода ўз ишини бошлаган соғлиқни сақлаш муаммолари бўйича халқаро анжумандаги чиқишида маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Япония саломатликни суғурталашнинг глобал тизимини яратишга катта эътибор беради ва бу борада жаҳон ҳамжамияти билан фаол ҳамкорлик қилиш ниятида», — таъкидлади Абэ.
Бош вазирга кўра, Токио ажратаётган 2,9 миллиард доллар миқдоридаги субсидиялар 2023 йилга келиб базавий тиббий суғуртага эга шахслар сонини миллиард кишига ошириш кўмак беради.
Изоҳ (0)