Тошкентнинг «Локомотив» клубидаги ўйинлари орқали танилган ярим ҳимоячи Икром Алибоев келаси мавсумдан эътиборан «Пахтакор» сафида майдонга тушади.
«Оламспорт» нашрининг маълумот беришича, ҳар икки томон Алибоевнинг трансфери борасида ўзаро келишувга эришган. Трансфер шартлари борасида эса аниқ маълумотлар йўқ.
Ўтган мавсум «темирйўлчилар» Осиё Чемпионлар Лигасида муносиб иштирок этиш учун «Пахтакор»дан Жалолиддин Машариповни олиб келганди. Бироқ «Локомотив» гуруҳдан чиқа олмади. Айни вақтда Машариповнинг «шерлар» билан яна 1 йиллик шартномаси бор. Алибоевнинг рақиб жамоа сафига йўл олишида бу факторлар рол ўйнаган ёки йўқлиги ҳам маълум эмас.
Алибоев жорий мавсум «Локомотив» сафида Олий Лиганинг 22 та ўйинида иштирок этиб, 4 та гол урди ва 3 марта ҳакамлар томонидан огоҳлантирилди. У майдонда жами 1769 дақиқа ҳаракат қилган.
Изоҳ (0)