Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Ҳамид Олимжон ҳайкали, Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида ўрнатилган Ғафур Ғулом ҳайкали ва Ўзбекистон давлат санъат музейи ёнидаги хиёбонда ўрнатилган Зулфия ҳайкали Алишер Навоий номли Ўзбекистон Миллий боғидан ўрин олган Адиблар хиёбонига кўчирилди, деб хабар берди «Газета.uz».

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

Ҳамид Олимжон ҳайкали (ҳайкалтарош — Яков Шапиро) 1990 йилда, «Ҳамид Олимжон» метро бекати ёнидаги майдонга ўрнатилган эди. У ўзининг турмуш ўртоғи — шоира Зулфиянинг ҳайкали билан биргаликда шаҳар марказидаги Адиблар хиёбонига кўчирилди.

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

Чилонзор туманидаги Ғафур Ғулом номли истироҳат боғида жойлашган ёзувчининг ҳайкали ҳам ўз жойини «ўзгартирди». У Адиблар хиёбонида Эркин Воҳидов ва Озод Шарафиддинов ҳайкаллари ўртасига ўрнатилади.

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

Ҳайкалларнинг кўчирилиши ҳақида апрель ойида, Ўзбекистон Президентининг «Адиблар хиёбони»ни ташкил этиш тўғрисидаги қароридан сўнг маълум бўлганди.

Миллий боғдаги хиёбон ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси биносининг очилиши 15 декабрга режалаштирилган.

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Илон Маск Twitter’да Apple рекламалари тикланганини эълон қилди
Дунё
Туркиянинг Kizilelma қирувчи дрони илк парвозни амалга оширди (видео)
Дунё
Хитой Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатдими?