Тошкентда «Росатом» (атом энергияси бўйича Россия давлат корпорацияси)нинг Марказий Осиёдаги минтақавий офиси илмий соҳадаги сўнгги йўналишлар билан таништириш мақсадида семинар ташкил қилди, деб ёзади «Review.uz».
«Сўнгги йилларнинг асосий илмий кашфиётлари: амалиёт ва истиқболлар» семинарида мактаб, лицей ва коллеж ўқувчилари қатнашди.
2017 йилнинг энг истиқболли илмий кашфиётлари, келгуси янгиликлар қайси фан соҳасида кутилаётгани, илмий услубларни оддий ҳаётда қўллаш ҳақида metkere.com илмий-оммабоп альманахи бош муҳаррири, илмий коммуникатор Илья Кабанов гапириб берди.
Семинар чоғида ўқувчилар астрономия, биомуҳандислик, термоядровий синтез ва археология соҳаларидаги кашфиётлар ҳақида билиб олди. Шунингдек, маърузалардан кейин «Бошловчилар учун физика» ва «Нима? Қачон? Қаерда?» ўйинлари ўтказилди.
Изоҳ (0)