Саудия Арабистонида илк кинотеатрлар 2018 йил мартидан ишга туширилади. Бу ҳақда қироллик маданият ва ахборот вазири Аввад ал-Аввад баёнот берди, деб хабар қилади «РИА Новости».
Бунга қадар мамлакатда кўнгилочар машғулотлар тақиқланган эди. Кинотеатрлар ҳам 1980-йиллар бошида ёпилган эди.
«Аудиовизуал медиа бўйича бош комиссия кинотеатрларга лицензия бериш жараёнини бошлайди, биз биринчи кинотеатрлар 2018 йил мартида очилишини кутмоқдамиз. Кинотеатрлар очилиши иқтисодий ўсиш ва иқтисодиёт диверсификациясига туртки бўлади», — деди вазир.
Изоҳ (0)