Финляндия раҳбарияти мамлакат аҳолиси фикрини инобатга олмай, НАТОга қўшилиш ҳақида қарор қабул қилмаслиги лозим. Бу ҳақда мамлакат президенти Саули Ниинистё маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«НАТОга аъзолик тўғрисида қарор қабул қилишда аҳоли фикрини у ёки бу тарзда олиш зарур. Альянс қоидалари ҳам шуни тақозо этади. Президент фуқаролардан сўрамай парламентга мазкур масалани ҳал этишни топширса, бу жамиятда бўлиниш юз беришига олиб келади», — деди Ниинистё.
Охирги жамоатчилик фикри сўровларидан бири Финляндия фуқароларининг 60 фоизи ҳарбий блокларга қўшилмаслик сиёсатини қўллаб-қувватлашини кўрсатди. Шунингдек, Финляндиянинг НАТОга киришини ёқлаш даражаси ўтган йилги 25 фоиздан жорий йилги 22 фоизгача пасайди.
Маълумот учун, Финляндия НАТО аъзоиси эмас, бироқ альянс шерикларидан ҳисобланади.
Изоҳ (0)