Беларусь Юқори технологиялар парки асосчиси ва собиқ раҳбари Валерий Цепкало Mirzo Ulugbek Innovation Center (MUIC) инновация марказини ривожлантиришда амалий ёрдам кўрсатади. Бу ҳақда у журналистлар билан учрашувда айтиб ўтди, деб ёзади «Газета.uz».
Валерий Сепкало таъкидлашича, Ўзбекистонда Инновацияларни ривожлантириш вазирлигини ташкил этиш тўғри ечим ҳисобланади. Шу билан бир вақтда, унинг фикрига кўра, «Ўзбекистонни ушбу сегментда бутун дунёда ҳурмат қилишлари, мамлакатнинг ўз бренди пайдо бўлиши учун жиддий, катта йўлни босиб ўтиш керак бўлади».
Валерий Цепкало MUIC муваффақиятга эриша олишига ишончи комил, чунки «бошқалардан кўра қобилиятлироқ ёки қобилиятсизроқ одамлар йўқ». «Менинг ишончим шундан иборатки, беларуслар америкаликлар, британияликлар, японияликлар ва бошқа халқлардек рақобатбардош бўла олади. Мутлақо ишончим комилки, Ўзбекистонда ҳаммаси мувваффақиятли бўлади, чунки мотивациялар одамларда бир хил, истаклар эса табиий. Бугунги кунда замонавий йигит ёки қиз нимани истайди? Улар маош катта бўлишини, офис шароитида ишлашни ва иш чет элга сафарлар билан боғлиқ бўлишини хоҳлайди», — деди у.
Эслатиб ўтамиз, Mirzo Ulugbek Innovation Center инновация марказини яратишда Беларуснинг Юқори технологиялар паркини ташкил қилиш бўйича илғор тажрибаси ҳам ўрганиб чиқилган.
Изоҳ (0)