Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси иқтисодиётнинг турли соҳаларида 300 та лойиҳани кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда қўмита раиси Азим Аҳмадхўжаев FDIUZ халқаро бизнес-форумидаги чиқиши чоғида маълум қилди, деб хабар беради «Spot.uz».
Унинг айтишича, ҳозир Ўзбекистонда хорижий капиталга эга 5 мингга яқин компания фаолият кўрсатмоқда.
«Бу рақам бизни қониқтирмайди, уни бир неча карра кўпайтириш учун етарлича имкониятларимиз мавжуд. Айни пайтда оғир ва енгил саноат, туризм, қурилиш ва бошқа соҳаларда 300 та инвестициявий лойиҳани кўриб чиқяпмиз. Уларнинг тахминий суммаси 9 миллиард доллардан иборат», — деди Азим Аҳмадхўжаев.
Форумда, шунингдек, хориждан нафақат компания ёки капитал, балки юқори малакали мутахассис ва маслаҳатчиларни ҳам жалб этиш мўлжалланаётгани билдрилди.
Изоҳ (0)