Исроил полицияси билан тўқнашувларда сутка давомида 2 нафар фаластинлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
54 ёшли Моҳир Атоулла ва 30 яшар Маҳмуд ал-Масри Ғазо секторидаги намойишлар чоғида ўқотар қуролдан ўлдирилди. Ўқ еган яна уч нафар фаластинлик оғир ҳолатда эканлиги билдирилмоқда.
Асосан Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғидаги шаҳарларда рўй берган тўқнашувларда 1,1 минг киши жабрланди, жумладан, газдан заҳарланди.
Тўқнашувларга АҚШ президенти Дональд Трампнинг Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олиш қарори сабаб бўлди. Турли давлатларнинг норозилигига қарамай, Оқ Уй Трамп Қуддусни расман Исроил пойтахти деб тан олинишини эълон қилган эди. Шундан сўнг фаластинликлар норозилик намойишларига кўтарилди.
Изоҳ (0)