Калифорния жанубида ёнғин қамраб олган майдон 57 минг гектарга етди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятларни бошқариш федерал агентлиги (FEMA) вакили Дэвид Песси маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Ҳозирга келиб 57 минг гектар ёниб битди, 212 минг киши эвакуация қилинди. Ёнғинни бартараф этишга 8,7 минг ўт ўчирувчи сафарбар этилди», — деди Песси.
Калифорнияда ўрмон ёнғинлари 4 декабрда бошланди. Унинг авж олишига шамолли ва қуруқ об-ҳаво сабаб бўлмоқда.
Изоҳ (0)