Халқаро валюта жамғармаси Хитой молиявий тизимининг асосий муаммоси ялпи ички маҳсулот ўсишидан юқорилаб кетган кредитлашга ружу қўйилиши эканлигини билдирди. Бу ҳақда EADaily хабар бермоқда.
Жамғарма экспертларига кўра, бунинг қаторига яна банкларга сиёсий босим, ҳаддан ташқари кўп фойдаланиладиган давлат кафолатлари, яширин банкинг қўшилади. Буларнинг барчаси назорат қилиш ўта қийин бўлган ва жадал ривожланаётган молиявий тизимни яратди.
«Иқтисодий ўсиш ва бандликни қўллаб-қувватлашга урғу берилиши кредитлаш ошиб боришига олиб келди. Бу ҳолат бўлажак молиявий муаммолар даракчиси ҳисобланади. Чунки қанча кўп кредит олингани сайин кредитлаш стандартлари пастлаб бораверади», — дейилади ХВЖ хабарида.
Изоҳ (0)