Венесуэла президенти Николас Мадура мамлакатда криптовалюта бошқармасининг яратилишини маълум қилди. Бу ҳақда El Universal’га таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
«Мен Венесуэла криптовалюта бошқармасини яратиш тўғрисидаги фармонга имзо чекдим», — деди Мадуро.
Адвокат Карлос Варгас бошқарма раҳбари этиб тайинланди.
Аввалроқ, Венесуэлада El Petro номли миллий криптовалюта жорий этилиши ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)