Франция расмийлари LafargeHolcim қурилиш материаллари ишлаб чиқариш компанияси собиқ бош директори Эрик Олсенга Сурияда терроризмни молиялаштиришда айблов эълон қилди. Бу ҳақда »РИА Новости» хабар бермоқда.
Компаниянинг яна бир собиқ раҳбари Брюно Лафон ва бош директорнинг собиқ ўринбосари Кристиан Эрро ҳибсга олинди.
Ўтган йил ёзида LafargeHolcim Group Суриядаги заводларидан бирининг раҳбарияти 2012—2014 йиллар давомида корхона фаолияти давом этиши ва ходимлар хавфсизлигини таъминлаш учун жангариларни молиялаштирганини тан олганди.
Компания маҳаллий корчалон Фирас Тласга ойига 100 минг доллар «ўлпон» тўлаб келган. У эса бу пулларни қуролли гуруҳларга етказишни зиммасига олганди.
Завод 2014 йил сентябрида Сурияда ишини тўхтатганди.
Изоҳ (0)