Таиланд шаҳарларидан биридаги кўчани кутилмаганда юзлаб қўрқиб кетган макакалар тўлдирди. Жониворлар байрам мушакбозликларидан қўрқиб кетиб, ўзлари яшайдиган ибодатхонадан қочиб кетган, деб ёзади «Вести.ru».
5 декабрь куни Лопбури шаҳрида олинган видеода маймунлар машиналарга халал берган ҳолда йўлларда югуриб юрганини кўриш мумкин. Ҳодисани маҳаллий аҳоли қизиқиш билан кузатмоқда.
Видео муаллифи сўзларига кўра, жониворлар «маймунлар ибодатхонаси» деб ҳам аталувчи Пхра Пранг Сам Йод ибодатхонасида яшайди. Аммо мамлакатда нишонланган Оталар куни муносабати билан мушаклар отилиши туфайли маймунлар қўрқиб кетиб, ҳар тарафга тарқалиб кетган.
Изоҳ (0)