Венесуэлада жорий йил 11 ойи давомида тўпланган инфляция даражаси 1300 фоиздан ошди, йил якунлари бўйича эса 2000—2100 фоизни ташкил этади. Бу ҳақда мухолифатдаги миллий ассамблеянинг молия бўйича комиссияси маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Бундай вазият ҳукумат иқтисодий сиёсати боши берк кўчага кириб қолгани билан боғлиқ. Венесуэла 15 чоракдан бери иқтисодий таназзулда, бу депрессияга олиб келмоқда», — деди комиссия аъзоси Анхель Альварадо.
Депутатга кўра, йил якуни бўйича мамлакат «қора бозори»да бир доллар нархи 150 минг боливарга етиши мумкин. Ҳозир у 95,5 мингга тенг.
Изоҳ (0)