БМТ Хавфсизлик кенгаши АҚШ президенти Дональд Трампнинг Қуддусни Исроил пойтахти сифатида тан олиниши ҳақидаги баёнотини муҳокама этади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«АҚШ президентининг Қуддус мақоми бўйича баёнотидан сўнг Боливия, Буюк Британия, Миср, Италия, Сенегал, Уругвай, Швеция ва Франция делегациялари шу ҳафта охиригача Кегашнинг шошилинч йиғилиши ўтказилишини сўради», — дейилади 8 мамлакат миссияларининг қўшма баёнотида.
Вазият бўйича БМТ бош котиби Антониу Гутерриш маъруза қилиши кутилмоқда. Кенгашда раислик қилаётган Япониянинг халқаро ташкилотдаги ваколатхонаси учрашув 8 декабрь, жума куни эрталаб бўлиб ўтишини билдирди.
Оқ уй раҳбари Қуддусни Исроил пойтахти сифатида тан олиниши ҳақида 6 декабрь, чоршанба куни маълум қилди. Шунингдек, у АҚШ элчихонасини Тель-Авивдан Қуддусга кўчириш тўғрисидаги ҳужжатни имзолади.
Изоҳ (0)