Сурия ИШИД террорчилардан тўлиқ озод қилинди. Бу ҳақда Россия бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Россия бош штаби бошлиғига кўра, генерал Сухель ва 5-кўнгилли корпус қўшинлари Дайр аз-Завр вилоятида жангариларни буткул яксон қилди. Солиҳия, Ал-Хрейта, Ал-Катья ва Мусалаха аҳоли пунктлари озод этилганидан сўнг улар жанубдан ҳужум қилиб келаётган ҳукумат кучлари билан бирлашди.
Герасимов террорчиларга қарши барча жанговар ҳаракатлар ҳукумат кучларининг ҳар бир гуруҳида бўлган россиялик ҳарбий маслаҳатчилар томонидан режалаштирилганини таъкидлади.
Шунингдек, ИШИДни тор-мор этишда курд отрядлари катта ҳисса қўшди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)