• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Яман собиқ президенти фуқаролар уруши иштирокчиларини яраштиришга қарор қилди. Уч кундан сўнг уни ўлдиришди

    Яман пойтахти Санода 4 декабрь куни мамлакатнинг собиқ президенти Али Абдулла Солиҳ ўлдирилди. У фуқаролар урушидаги ўз иттифоқчиси — хусийлар деб аталадиган шиа мусулмонларининг жанговар ташкилотидан ошкора юз ўгирганидан уч кун ўтиб отиб ташланди. Сўнгги уч йилдан бери Солиҳ ва унинг тарафдорлари Эрон кўмагида Яманнинг Саудия бошлиқ коалиция қўлловидаги амалдаги президентига қарши кураш олиб бораётган эди. Солиҳ саудияликларга тинчлик таклиф қилиб, хусийлар билан алоқаларини узгани ҳамоноқ, Санода ҳарбий ҳаракатлар бошланиб кетди, деб ёзади Meduza.

    Фото: Meduza

    Али Абдулла Солиҳ Яманни 30 йилдан кўпроқ бошқарган

    Солиҳ Яман Мутаввакиллик қироллиги имом-қироли Муҳаммад ал-Бадрни ҳокимиятдан четлатиш билан тугаган 1962 йилги ҳарбий тўнтаришда қатнашган, бу инқилоб натижасида қироллик ўрнида Шимолий Яман давлати пайдо бўлган. Орадан 20 йил ўтиб у шу давлат раҳбари бўлди, сўнг 1990 йилларда унинг Жанубий Яман билан бирлашишига ёрдам берган. Солиҳ Яман номини олган янги давлатнинг президентига айланиб, 2011 йилга қадар уни бошқарди. Йирик қабилалар ва сиёсий кучларнинг етакчилари билан тил топиша олгани ҳамда ўнлаб йиллар давомида ҳокимиятни ўз қўлида сақлаб тура олгани учун, Солиҳни кўпчилик «яманлик Маккиавели» деб атарди.

    Солиҳ «Араб баҳори» вақтидаги ҳарбий ҳаракатлар оқибатида ҳокимиятдан кетди, бироқ «нафақага чиқиш»ни истамади. Инқилобдан сўнг мамлакатда хусийлар — Эрон томонидан қўллаб-қувватлаб туриладиган шиаларнинг қуролланган гуруҳи таъсири сезиларли кучайди. Хусийлар Яманнинг алоҳида ҳудудларини тўлиқ ўз назоратига олди, оқибатда 2014 йили мамлакатда фуқаролар уруши бошланиб кетди. Солиҳ унда хусийларни қўллаб-қувватлади, ваҳоланки, 2011 йилги инқилоб вақтида айнан хусийлар Солиҳнинг истеъфосини талаб қилиб чиққан эди.

    Яман — Эрон ва Саудия Арабистони учун полигон

    Асосан шиалар истиқомат қиладиган Эрон Ямандаги шиаларни қўллаб-қувватлайди ва уларга қурол-яроғ етказиб беради. Абд-Раббу Мансур Ҳодий бошчилигидаги Яман ҳукумати эса, аксинча, сунний Саудия Арабистони бошлиқ халқаро коалиция кўмагидан фойдаланади (бу коалицияга БАА, Баҳрайн, Кувайт, Миср, Иордания, Марокаш, Сенегал ва Судан кирган). Саудия Арабистони Яманга қурол етказиб беради, унинг ҳудудига авиазарбалар йўлламоқда; шунингдек, саудияликлар Яманда қуруқликдаги операцияларни ҳам ўтказган.

    Уч йилдан бери давом этаётган фуқаролар уруши сабаб камида 10 минг аҳоли ҳалок бўлди, миллионлаб одамлар ўз уй-жойини ташлаб, қочишга мажбур бўлди, Яман ҳозирда ўз тарихидаги энг жиддий очарчиликни бошдан кечирмоқда.

    Яман пойтахти Сано хусийлар назорати остида — Солиҳ ҳам айнан шу ерда истиқомат қилиб келаётган эди. Низо шу даражага бориб етдики, хусийлар, маълумотларга кўра, Эрон томонидан етказиб берилган қуроллар воситасида Саудия Арабистони ҳудудига ракета зарбалари беришни бошлади. Теҳрон қурол етказиб бераётганини рад этмоқда. Сўнгги ракета зарбаси ноябрь бошида Ар-Риёд аэропорти томон берилди ва Саудия Арабистони бу ракета АҚШнинг «Пэтриот» тизими ёрдамида муваффақиятли тутиб қолингани ҳақида ҳисобот берди. Таъкидлаш жоиз, The New York Times нашри аслида ракета аэропортнинг ёнгинасига бориб тушгани, «Петриот» эса уни уриб тушира олмаганини тасдиқловчи маълумотларни келтирди.

    Солиҳ хусийлардан юз ўгирди ва шунинг учун ундан қасос олишди

    Али Абдулла Солиҳ сўнгги бир йилдан бери хусийлар раҳбарияти билан келиша олмаётган эди. Хусусан, хусийлар назорати остидаги ҳудудлардан Марказий банкка солиқ тўловлари етиб келмаётгани Солиҳга ёқмаётган эди — банк бюджет ходимларига, жумладан, хусийлар назоратидаги ҳудудлардаги давлат хизматчиларига ҳам маош тўлаши керак. Муаммоли томони, банк Яман ҳукумати назоратида, хусийлар эса айнан шу ҳукуматга қарши кураш олиб бораётганди; Солиҳнинг бундай баёнотлари хусийлар томонидан хиёнат деб баҳоланган бўлса-да, улар собиқ президент билан ҳамкорликни тўхтатмади. Айни вақтда хусийлар Солиҳ уларнинг ортидан Саудия Арабистони билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида миш-мишлар тарқатди — кейинроқ бу миш-мишлар рост бўлиб чиқди.

    Сано кўчаларидаги жангари хусийлар Солиҳнинг ўлимини тантана қилмоқда. 2017 йил, 4 декабрь.

    Сано кўчаларидаги жангари хусийлар Солиҳнинг ўлимини тантана қилмоқда. 2017 йил, 4 декабрь.
    Фото: Meduza

    2 декабрь куни Али Абдулла Солиҳ чиқиш қилиб, хусийларни тинч аҳоли вакилларини ўлдиришда айблади ва ортиқ уларни қўллаб-қувватламаслигини билдирди. Солиҳ Яман тарихидаги «саҳифани қайта очиш»ни таклиф қилиб, низони тартибга солиш бўйича Саудия Арабистони билан музокараларга киришишга тайёрлигини эълон қилди. Шундан сўнг Санода хусийлар ва Солиҳнинг қўриқчилари ўртасида жанглар бошланди. Тўқнашувлар бутун дам олиш кунлари давом этди ва 4 декабрь, душанбада жангарилар собиқ президентнинг уйигача етиб борди. Солиҳ қочди, бироқ шаҳар чеккасида унинг машинасини портлатишди, ўзини эса снайпер отиб ўлдирди.

    Солиҳнинг ўғли Аҳмад Али хусийларга қарши «сўнгги томчи қон қолгунча» курашишга ва отасининг ўлими учун қасос олишга чақирди. Яман ҳукумати хусийлардан юз ўгириб, қуролини ташлашга рози бўлган ҳар кимни афв этишини эълон қилди.

    06.12.2017, 21:54   Изоҳ (0)   15112
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Air Baltic самолёти Шереметьево аэропорти учиш-қўниш майдони четига чиқиб кетди

    06.12.2017, 21:35

    Трамп Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олишга қарор қилди. Фаластинликлар бунга жавобан унинг суратларини ёқмоқда

    06.12.2017, 21:16

    Донбассда 200 дан ортиқ кончи электр энергияси узиб қўйилгани сабабли ер остида қолиб кетди

    06.12.2017, 20:55

    Путин 2018 йилги Россия президенти сайловида қатнашишини эълон қилди

    06.12.2017, 19:44

    ОАВ: араб коалицияси Яман пойтахти жанубига авиазарба берди

    06.12.2017, 18:53

    Оқ Уй Blackwater асосчисининг МРБ учун жосуслар ёллаш таклифини маъқулламади

    06.12.2017, 18:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 

     

    Тавсия этамиз

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Balenciaga ғижимланган пакет кўринишидаги 995 долларлик янги сумкани тақдим этди (фото)

    Лайфстайл | 14 август, 21:55

    Исроилнинг янги турар жойлар қуриш режаси Фаластин давлатини қийин аҳволга солиши мумкин

    Дунё | 14 август, 21:45

    Зеленский ва Путин билан иккинчи учрашув Украина масаласида келишувга эришиш имкониятини яратиши мумкин - Трамп 

    Дунё | 14 август, 21:35

    YouTube ёшни сунъий интеллект ёрдамида текшириш тизимини ишга туширди

    Дунё | 14 август, 21:25

    Сурхондарёда жорий йилда 606 млрд сўмлик солиқ қарздорлиги МИБ орқали ундирилди

    Ўзбекистон | 14 август, 21:15

    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

    Реклама | 14 август, 19:30

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    Ўзбекистон | 14 август, 21:02

    Буни эшитиш оғриқли: бахтсиз болалар айтадиган 7 ибора

    Маслаҳатлар | 14 август, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.