Украина президенти Пётр Порошенко Одесса вилоятининг собиқ губернатори Михаил Саакашвили билан боғлиқ можароларга изоҳ берди. Бу ҳақда «MK.ru» хабар бермоқда.
Мамлакат бош прокурори Юрий Луценко каби Порошенко ҳам Саакашвилини Россия фойдасига ишлашда айблади.
«Армия душман ортимизда ҳаракатланиши учун фронтни тутиб тургани йўқ. Шу сабабли бу каби ишларга барҳам беряпмиз», — деди Порошенко.
Луценкога кўра, Саакашвили Россияда истиқомат қилувчи тадбиркор Сергей Курченкодан Украинада тартибсизликлар уюштириш учун 500 минг доллар олган. Курченко эса мамлакат собиқ президенти Виктор Януковичга яқин одам ҳисобланади.
Изоҳ (0)