2018 йили дунё иқтисодиётининг ўсиши 4 фоизга етиши мумкин. Goldman Sachs ва Barclays таҳлилчилари шундай фикр билдирмоқда, дея хабар беради «Корреспондент.net».
«Дунё иқтисодиёти ўсиши учун салмоқли импулс сақланиб қолмоқда. Бу импулс маълум бир минтақа, соҳа ёки талаб манбасига ўта боғлиқ эканлигини сезаётганимиз йўқ», — деди Barclays иқтисодчилари Аджай Ражадьякша ва Майкл Гэвин.
Ян Хациус бошчилигидаги Goldman Sachs экспертлари келгуси йил учун дунё иқтисодиёти башоратини «бундан яхши бўлмайди» дея баҳолади.
Уларга кўра, жорий йилда глобал иқтисодий ўсиш суръати 3,7 фоизни ташкил этади.
Изоҳ (0)