Телебошловчи Ксения Собчак Нижний Новгород аҳолиси билан учрашувда Владимир Путиннинг 2018 йилда Россия президенти лавозимига ўз номзодини қўйиш қарорини изоҳлади. Бу ҳақда Собчакнинг сайтида айтилади.
«Кимдир бошқача бўлишига шубҳа қилганмиди? Путин олти йилдан кейин ҳам бўлади, саломатлиги имкон берганича бўлади. Мен бу ерда ҳеч қанақа янгиликни кўрмаяпман, буни ҳаммамиз биламиз», — деди телебошловчи.
«Биз бор эканлигимизни кўрсатишнинг ягона усули — сайловларда қатнашиш», — деди Собчак тўпланганларга. У сайловда ғалаба қозониш ва уни эшитишлари учун қатнашишини айтди.
«Бизда танлов бўлишини ва одамлар ким яхшироқ эканлигини ўзи ҳал қилишини хоҳлайман. Ҳозир эса ҳамма нарсани Путин ҳал қилади. Мен бунақа тизимга ишонмайман», — дея хулоса қилди бошловчи.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин 2018 йилги президент сайловида номзод сифатида қатнашишини эълон қилган эди.
Изоҳ (0)