Жаҳоннинг энг йирик нефть компанияси — Saudi Aramco январь ойида осиёлик мижозларга етказиладиган нефть нархини оширди. Бу ҳақда CNBC, араб хизматига асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Январь нархлари баррелига ўртача 0,4 долларга ўсди. Бу эталон навдаги нефть баррели қийматидан 1,65 долларга кўпроқдир.
Ўз навбатида, Қатар ноябрда ретроактив нефть нархини баррелига 5,65 долларга ошириб, нархни 61,45 долларга етказди.
Қуруқликда олинадиган нефть нархи баррелига 5,6 долларга кўтарилиб, 63 долларни ташкил этди.
Изоҳ (0)