Европа Иттифоқи донерларда (донер-кабоб ва шаурма) ишлатиладиган гўштларга қўшилувчи фосфатларнинг истеъмолини тақиқлаш ниятида. Бу ҳақда Associated Press агентлигига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Тадқиқотлар натижасида муназам фосфатларни истеъмол қилиш ва юрак қон-томир касалликлари ўртасига боғлиқлик борлиги аниқланган.
Ўз навбатида донер тайёрловчи кафеларнинг эгалари Европа Иттифоқи раҳбарлари номига шикоят йўллаган. Уларнинг маълум қилишича, бу каби тақиқ — камситиш ҳисобланади, чунки донер-кабоб ва шаурмани асосан Туркиядан бўлган фуқаролар тайёрлайди. Айниқса, бу «кўча егулиги» Германияда жуда машҳур.
Таъкидланишича, фосфатлар гўштнинг таъмини яхшилаш учун қўшилади.
Изоҳ (0)