Россиянинг 25 миллиардери умумий мол-мулки қиймати 2017 йил давомида 21,6 миллиард доллардан ошди. Бу ҳақда Bloomberg Billionaires Index (BBI) далолат бермоқда, деб хабар беради «Коммерсант.ru».
«Северсталь» бош акциядори Алексей Мордашов Россиядаги энг бадавлат киши бўлиб чиқди: унинг мол-мулки йил мобайнида 2,32 миллиард долларга кўпайиб, 19,2 миллиард долларга етди.
Иккинчи ўринда «Норильск никели» президенти Владимир Потанин 17,9 миллиард, учинчида эса «Новолипецк металлургия комбинати» директорлар кенгаши раиси Владимир Лисин 16,4 миллиард доллар билан қайд этилди.
«Новатек» раҳбари Леонид Михельсоннинг мол-мулки 16,1 миллиард долларгача қисқарди ва у рейтингда 4-ўринга тушиб қолди. Ундан кейинги ўринларни Виктор Вексельберг («Ренова», 15,8 миллиард доллар), Михаил Фридман («Альфа-групп», 14, 3 милиард доллар) ва USM Holdings асосчиси Алишер Усмонов эгаллади.
Шунингдек, кучли ўнликка «Еврохим» эгаси Андрей Мельниченко (13,4 миллиард доллар), Роман Абрамович (12,5 миллиард доллар) ва «Лукойл» раҳбари Вагит Алекперов (12,2 миллиард доллар) ҳам кирди.
Изоҳ (0)