Ҳиндистон 6 та атом сув ости кемасини яратиш бўйича лойиҳани амалга оширишга киришди. Бу ҳақда мамлакат ҳарбий-денгиз кучлари раҳбари Сунил Ланба маълум қилди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
«Биз олтита атом субмаринасини қуриш лойиҳасини ишга туширдик. Бошқа ҳеч нарса дея олмайман, чунки бу махфий лойиҳа», — деди Ланба Нью-Деҳлидаги матбуот анжумани чоғида.
Адмирал шу тариқа мамлакат ҳарбий-денгиз кучларининг Ҳиндистон ўз денгиз ҳудудида тўқнаш келаётган таҳдидларни қайтариш истиқболларига изоҳ берди.
Изоҳ (0)