АҚШ президенти Дональд Трамп Рекс Тиллерсон Давлат котиби лавозимидан истеъфога чиқарилиши ҳақидаги хабарларни рад этди. Бу ҳақда «РИА Новости» маълум қилди.
«Рекс Тиллерсонни ишдан бўшатганим ёки у яқин орада истеъфога чиқиши ҳақида оғиз кўпиртираётган ОАВлар фейк янгиликлар тарқатмоқда. У кетмаяпти. Гарчи айрим масалаларда гапимиз бир жойдан чиқмаса ҳам, биргаликда яхши ишлаяпмиз. Американи яна ҳурмат қилишмоқда!» — дея ёзув қолдирди Трамп Twitter’даги саҳифасида.
Олдинроқ New York Times Оқ уй маъмуриятидаги манбаларига таяниб, Рекс Тиллерсон бир неча ҳафта ичида истеъфога чиқиши, унинг ўрнини эса Марказий разведка бошқармаси директори Майк Помпео эгаллашини билдирганди.
Изоҳ (0)