Россия Давлат думаси АҚШ ОАВ вакилларини парламент қуйи палатасига киришини тақиқловчи қарорни қабул қилади. Бу ҳақда назорат ва регламент қўмитаси раҳбари Ольга Севастьянова маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
«Қўмитамиз 4 декабрь, душанба куни навбатдан ташқари йиғилиш ўтказади ва қарор лойиҳасини кўриб чиқади. Эртасига Дума кенгашида, чоршанба куни эса қуйи палата пленар йиғилишида муҳокама қилинади. Қарор АҚШ журналистларига Давлат думасига кириш ман этилишини кўзда тутати», — деди у.
Тақиқ келгуси ҳафтадан амалда бўлади. Шунингдек, Давлат думаси минтақалардаги қонунчилик органлари вакилларига ҳам шундай йўл тутиш бўйича мурожаат этади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ Конгресси Russia Today телеканалини аккредитациядан маҳрум қилганди.
Изоҳ (0)