Покистоннинг Пешавор шаҳрида жойлашган қишлоқ хўжалиги университетининг кампусига тўрт нафар террорчи томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида 3 киши ҳалок бўлди ва камида 13 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Dawn нашрига таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Ниқоб тақиб олган тўрт нафар жангари кампус ҳудудига кирган ва ўқувчиларга қарата ўқ уза бошлаган. Кўчага отишма ва портлаш овозлари эшитилган.
Нохуш ҳодисадан сўнг, воқеа жойига полиция ва армия отрядлари етиб келган. Нашрнинг маълумотларига кўра, ҳужум уюштирганларнинг тўртталаси ҳам йўқ қилинган.
Кампусда 3 киши ҳалок бўлган, яна 13 киши жароҳат олган: улар орасида етти нафар ўқувчи, бир нафар ҳарбий, бир нафар полициячи, қўриқчи ва журналист бор.
Ҳужум учун масъулиятни «Толибон»нинг Покистондаги қаноти «Техрик-и-толибон» террорчилик ташкилоти ўз бўйнига олди.
Изоҳ (0)