Дунё давлатлари Шимолий Корея билан барча алоқаларни узиши лозим. Бу ҳақда АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли Хавфсизлик кенгашининг КХДР янги ракета синовига бағишланган шошилинч йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Барча мамлакатларни Шимолий Корея билан ҳар қандай алоқаларни узишга чақирамиз. Жумладан, ҳарбий, илмий, техник ва иқтисодий ҳамкорлик cоҳаларида», — деди Хейли.
Хейли КХДР ракета-ядро дастурини тўхтатиши мумкин бўлган чоралардан бири сифатида Пхеньянни БМТдаги овоз ҳуқуқидан маҳрум этишни кўрсатиб ўтди.
Изоҳ (0)