Украинанинг Одесса вилоят маъмурияти собиқ раҳбари Михаил Саакашвили мамлакат президенти Пётр Порошенко уни ҳибсга олишга кўрсатма берганини маълум қилди. Бу ҳақда собиқ губернатор 29 ноябрь, чоршанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида гапирган, деб ёзмоқда EADaily.
Саакашвилининг айтишича, президент Порошенко «қизил чизиқ»ни кесиб ўтган ва Украинада ўйлаб топилган давлат тўнтаришига уриниш ва Одессадаги ўйлаб топилган иш учун уни ҳибсга олишга топшириқ берган. Унинг сўзларига кўра, топшириқ бош прокурор Юрий Луценко ва Украина хавфсизлик хизмати раҳбариятига берилган.
Собиқ губернаторнинг таъкидлашича, топшириқ олган раҳбарлар 3 декабрга қадар 2—3 кун ичида уни ҳибсга олиш бўйича режани амалга ошириши керак. Саакашвилининг таъкидлашича, унинг Одесса вилояти маъмуриятидаги фаолияти вақтида мавжуд бўлмаган ишлар кўтарилади.
Шунингдек, собиқ губернаторнинг сўзларига кўра, унинг овози билан аудиоёзувларни сохталаштириш ва бу материални унинг ҳибсга олиниш кунида эълон қилиш режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)