Россияда терактлар тайёрлаган жангариларга Zello ва Telegram дастурлари орқали кўрсатма берилган. Бу ҳақда ШҲТ минтақавий аксилтеррор тизими директори Евгений Сисоев маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».
Бу ҳақда у ШҲТ давлатлари бош прокурорлари йиғилишида айтиб ўтди.
«Россияда терактлар амалга оширишни режалаштирган террорчи гуруҳларни бошқариш Яқин Шарқ ва Туркиядан масофавий тарзда, Zello ва Telegram дастурларидан фойдаланиб бажарилгани ҳақида етарлича далиллар мавжуд», — таъкидлади Сисоев.
Мансабдорга кўра, йил бошидан бери Россия федарал хавфсизлик хизмати ШҲТ давлатлари махсус хизматлари билан ҳамкорликда террорчи ташкилотларнинг 50 дан ортиқ гуруҳи ва 380 нафар фаол қатнашчисини фош этди.
Изоҳ (0)