• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Кимга ер қазувчи керак? Бу — катта ва кучли одам, у ерни яхши қазийди». Ливияда қул бозорлари фаолият кўрсатмоқда

    Октябрь ойида Ливиядаги қул бозорида савдо акс этган видео ғарб ва Африка мамлакатларини ҳамда БМТни жунбишга солди. Мансабдорлар, сиёсатчилар, барча алоқадор ноҳукумат ташкилотлари бир овоздан текширув ўтказишни ва айбдорларни жазолашни талаб қилди.

    Шу билан бирга, ҳуқуқ ҳимоячилари Европа Иттифоқи таклифига биноан ва унинг пулларига қурилган Ливиядаги лагерларда қочоқларни ноинсоний шароитларда сақланиши ҳақида эслатиб ўтди. Шунингдек, улар Шимолий Африка мамлакатлари раҳбарларини бу борада тартиб ўрнатишга чақирган. Бундан ташқари, Ливия ҳали ҳам ИШИД хавфи остида яшамоқда

    Қуллар қирғоги

    «Кимга ер қазувчи керак? Бу — катта ва кучли одам, у ерни яхши қазийди», — деб қичқиради Триполидаги қул бозорида мушакдор қора кишини мақтаётган сотувчи. Харидорлар доимий равишда нархни кўтариб боради. Якунда нарх 600 Ливия динорига (қарийб 440 АҚШ доллари) чиқади. Қулликка сотилган киши янги хўжайинларнинг қўлига ўтади. XXI аср учун бутунлай ёт бўлган бу саҳна Ливия шаҳарларида одатий ҳол ҳисобланади.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Мамлакатда қуллик савдосининг гуллаб-яшнаётгани янгилик эмас. Дастлабки ҳужжатли далиллар жорий йилнинг апрель ойида пайдо бўлган. Қул бозорлари Зувара, Кастелверде, Кабаве, Гадамис, Сабха, Сабрата ва бошқа бир қатор шаҳарларда мавжуд. Жонли товар Европага кетишга уринган Марказий Африка мамлакатларидан чиққан қочоқлар ҳисобланади.

    Одамларнинг қулга айланиш схемаси оддий. Муҳожир Европага кетиш учун ташувчига белгиланган суммани тўлайди. Қоидага кўра, бу тўлов миқдори уч минг доллардан беш минг долларгача бўлади. Қочоқлар бор будини топширади. Муҳожирлар Ливияга келганида тўланган пулнинг камлиги ва яна тўлаш кераклиги айтилади. Ноқонуний муҳожирга ҳеч ким ҳеч нарсани кафолатламайди. Агар қочоқ қўшимча тўлов қилишдан бош тортиб, келишув талабларини бажаришни талаб қилса, у калтакланади ёки зўрланади, ёки иккаласи ҳам бирданига амалга оширилади. Бахтсиз қочоққа бундай «ишлов берилганидан» сўнг, у кимошди савдосида сотилади.

    Ливияликлар учун Саҳронинг жанубидаги мамлакатлар фуқароларини сотиш одатий иш ҳисобланади. Тунислик социолог Монсеф Оуанннинг айтишича, таҳқирлаш ва ирқчилик Ливия жамиятида томир отган. У ерда қора танлиларнинг савдоси 1940 йилларгача гуллаб-яшнаган. Ҳозирги пайтда Ливияда қуллик савдосини даромадли бизнесга айлантирган қуролли жангарилар, қуролли мухолифатчилар, турли жиноий гуруҳлар хўжайинлик қилади.

    Дўзах лагери

    «Бизни гугурт чўплари каби қутиларга жойлаштиришади. Биз ухлай олмаймиз. Кўплар турли касалликлардан азият чекади. Овқат етишмайди, бир неча ойлаб ювинмаймиз. Бу ердан чиқиб кетмасак, барчамиз ўламиз. Одамлар қуруқ ерда ётиб, сийдик ва нажас ҳидидан бўғиладиган жойда яшаб бўлмайди», — деб юзага келган ҳолатни тасвирлайди Европа Иттифоқи томонидан қурилган лагерда яшовчи қочоқлардан бири. Айни пайтда Ливиянинг ноқонуний миграцияга қарши кураш департаменти назоратида 19,5 минг киши бор. Икки ой аввал эса қочоқларнинг сони етти минг кишидан камроқ эди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Қўриқчилар доимий равишда ва шафқатсизларча қочоқларни дўппослайди, бунда экектрошокерлардан ҳам фойдаланади. Улар қочоқлар томонидан овқат, сув, тиббий ёрдам сўралганда, шу тариқа жавоб беради.

    Қочоқ аёллардан бирининг ҳикоя қилишича, бир сафар уни лагердан олиб кетишган ва бир уйга олиб боришган. У ерда ноқонуний миграцияга қарши кураш департаменти ходими ҳам бўлган. Эркаклар аёлни зўрлаган. Бу лагерларнинг барчаси Европага қочоқлар оқимини қисқартириш учун тузилган. Фақат ҳужжатлардагина ҳаммаси яхши кўринади.

    Ливиялик мансабдорлар яхши бизнесни йўлга қўйган. Пора эвазига улар қочоқларни озод қилади ва ташувчига юборади. Муҳожирлар чиққан кема нейтрал сувларга чиқиши билан Ливия қирғоқ қўриқлаш хизмати ишга киришади. Улар кемаларни тутади ва муҳожирларни лагерга қайтаради.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Ноябрь ойининг бошида Триполидаги қочоқлар марказларига бориб кўрган БМТ кузатувчилари расмий ҳисоботда ҳам ўзлари кўрган даҳшатни яшира олмаган. «Минглаб ҳолдан тойган ва майиб бўлган эркаклар, аёллар ва болалар энг оддий шароитлардан маҳрум бўлган жойларга қамалган, инсоний неъматлардан маҳрум», — дейилади ҳисоботда.

    «Оғир вазият фалокатга айланди. Халқаро ҳамжамият Ливиядаги муҳожирлар бошдан кечираётган тасаввур қилиб бўлмайдиган даҳшатларга кўз юма олмайди», — дея баёнот қилган БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн.

    Баъзи муҳожирлар қочиб кетишга муваффақ бўлади. Пул ва ҳужжатсиз ҳолда улар Ливия ҳудудида изғиб юрувчи кўп сонли тўдаларнинг осон ўлжасига айланади. Булар асосан у ёки бу тарзда ИШИДга боғлиқ бўлган гуруҳлар ҳисобланади.

    Айбдорлар йўқ ва ҳеч ким жавобгар эмас

    Африка Иттифоқи раиси ҳисобланган Гвинея президенти Альфа Конде бу вазиятда айбдорлар йўқлигини ва ҳеч ким жавобгар эмаслигини айтиб ўтган. Унинг фикрича, ҳукумати бўлмаган давлат қандай қилиб қочоқлар йўлига тўсиқ қўйиши мумкин. Унинг сўзларига кўра, айбдорлар Европада ва улар ўз хатосини тан олиши зарур.

    ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

    29.11.2017, 06:49   Изоҳ (0)   20730
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Италиядаги мухолифат партияси етакчиси Путинни дунёдаги энг яхши давлат арбобларидан бири деб атади

    28.11.2017, 23:33

    ОАВ: АҚШнинг жосус самолётлари Болтиқ денгизи жанубидаги Россия чегаралари яқинида парвозларни амалга оширди

    28.11.2017, 21:45

    Туркияда ишлаб чиқарилган энг катта супер яхта сувга туширилди

    28.11.2017, 21:34

    Британиянинг собиқ вазири ҳукуматнинг Brexit бўйича музокараларга тайёргарлигини танқид қилди

    28.11.2017, 21:26

    Екатеринбургга учаётган самолётда ширакайф безори скотч ёрдамида ўриндиққа боғлаб қўйилди

    28.11.2017, 17:53

    AFP: Номаълум шахслар Буркина-Фасода Макроннинг ташрифидан олдин француз ҳарбийларига ҳужум қилди

    28.11.2017, 17:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    G7 давлатлари Ҳиндистон ва Покистонни бир-бири билан мулоқот бошлашга чақирмоқда

    Дунё | 10 май, 12:10

    “Хусусий университетларга давлат ташкилотлари лицензия бериши нотўғри” — Нуриймон Абулҳасан

    Ўзбекистон | 10 май, 11:45

    2000 йилларнинг машҳур француз юлдузлари ҳозирда нималар билан банд?

    Лайфстайл | 10 май, 11:31

    Покистон мудофаа вазири: “Ҳиндистон билан кенг кўламли уруш бошлашдан бошқа иложимиз йўқ”

    Дунё | 10 май, 11:00

    Тонал кремсиз макияж: юзни янгилашга ёрдам берувчи 5 фойдали усул

    Лайфстайл | 10 май, 10:40

    АҚШ молия вазири мамлакат август ойига қадар дефолтга дуч келиши мумкинлигини тасдиқлади

    Дунё | 10 май, 10:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.