Россиянинг Екатеринбург шаҳрига учаётган самолётнинг ширакайф йўловчиларидан бири парвоз вақтида тўполон кўтарди, деб хабар беради «ТАСС».
Шу сабабли экипаж аъзолари маст тўполончини самолёт манзилга етиб боргунга қадар скотч ёрдамида ўриндиққа боғлаб қўйишга қарор қилди.
«27 ноябрь куни Благовешченск — Екатеринбург йўналишида парвоз қилаётган У6-300 рейсини амалга ошириш вақтида алкоголь ичимлик таъсирида бўлган йўловчи ножўя хатти-ҳаракатлар қилган. Бошқа йўловчилар ва экипаж аъзоларига таҳдид қилган. У бор ткузатувчиларнинг огоҳлантиришларига эътибор бермаган. Шунинг учун ҳаво кемаси командири қўл остидаги воситалар(скотч) ёрдамида йўловчининг ҳаракатини чеклаш ҳақида қарор қабул қилган ва ҳуқуқ-тартибот органларига хабар берган. Самолёт Кольцово аэропортига етиб келганидан сўнг йўловчи полиция ходимлари томонидан бортдан олиб тушилган ва навбатчилик қисмига олиб борилиб, юз берган ҳолат юзасидан протокол тузилган», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)