Буюк Британиянинг халқаро ривожланиш бўйича собиқ вазири, мамлакат парламенти депутати Прити Патель ҳукуматни Brexit бўйича музокараларга етарлича тайёргарлик кўрмагани учун танқид қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Ҳукумат музокараларга тайёргарлик нуқтаи назаридан ёмон қуролланган. Барчаси идеал ҳолатдан анча йироқ», — деди собиқ вазир.
Сиёсатчилар 45 ёшли Пателни тори партиясининг янги юлдузи ва бош вазирликка бўлажак асосий номзодлардан бири сифатида кўрмоқда.
Маълумот учун, Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй яқин орада Евроиттифоқ билан Brexit бўйича навбатдаги музокараларга киришади.
Изоҳ (0)