Google муҳандислари Хи Чжун Рю ва Флориан Шрофф телефон экранига бегона киши қараганини аниқловчи технологияни яратди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Экраннинг электрон ҳимояси ҳисобланган технология декабрь ойининг бошида бўлиб ўтадиган конференциялардан бирида тақдим этилади. Технологиянинг иши ҳақида ҳикоя қилувчи видео эса аллақачон тақдим этилган.
Бундай технологияга эга бўлган Google Pixel телефонлари фронтал камера ва кўз ҳаракатини бошқариш тизимидан фойдаланган ҳолда телефон экранига қурилма эгасидан бошқа киши қараганини аниқлай олади ва огоҳлантирувчи хабар беради.
Изоҳ (0)