Экспертларнинг фикрича, смартфонга эга бўлиш ҳисси фақатгина унинг рақамли функцияларига боғлиқ эмас. Унга тегиниш, қўллар орқали уни ҳис қилиш, артиш, тозалаш — бунинг ўзи бахт ҳисобланади. Айнан шу каби ҳолатлар учун «Смартфон ўринбосари» номли қурилма ишлаб чиқарилди, деб хабар берди «Hi-Tech Mail.Ru».
«Смартфон ўринбосари» — ичига тош шарчалар ўрнатилган юқори сифатли пластик бўлаги. Тош шарчаларни бемалол айлантириш мумкин, у фойдаланувчига завқ бағишлайди ва бармоқларни массаж қилади.«Смартфон асабни тинчлантиради, масалан у ҳақиқий смартфонга ўта боғланиб қолган одамларга ёрдам беради. Қурилма терапевтик таъсир кўрсатиш хусусиятига эга», — дейди қурилма яратувчиси.
Шунингдек, унинг айтишича, «смартфон»ни яратишда ихтирочини ўз телефонига сабабсиз ва маънисиз тикилаверадиган, қўлида бемақсад айлантираверадиган одамлардан ташқари, чекишни ёғоч имитациядан фойдаланган ҳолда ташлаган ёзувчи Умберто Эко илҳомлантирган.
«Бу ҳам худди шу каби ҳиссиёт эди, бироқ никотинсиз, шунчаки жисмоний алоқа. Мен бу ҳақда ўйлаб кўрдим ва шу каби жисмоний ҳиссиётни бера оладиган, аммо ортиқча функцияларсиз смартфонни яратиш керак деган қарорга келдим», — дейди ихтирочи.
Изоҳ (0)