Ноябрь ойининг бошларида Samsung компанияси кулгили роликни тақдим этди. Унда компания Apple ишқибозларига улғайишни ва Samsung Galaxy смартфонларини сотиб олишни таклиф этди, деб хабар беради «ITC.ua».
Кенг жамоатчилик эътиборини тортган видеороликда iPhone смартфонларининг турли камчиликлари кўрсатилади. Motorola компанияси Samsung’нинг креативлиги билан куч синашишга қарор қилди ва роликнинг ўзига хос якунини тақдим этди.
Хусусан, Motorola вакиллари Facebook орқали Samsung компаниясига мурожаат қилиб, «Бизга сизнинг рекламангиз жуда ёқди, бироқ уни охирига етмаган деб ҳисоблаймиз», деб ёзди.
Motorola сюжет хотимасини қуйидагича кўради: ёш йигит севган қизининг уйига меҳмонга келади ва унга яқинда харид қилган Galaxy Note 8 смартфонининг «чексиз» экранида ўзларининг бирга вақт ўтказгани акс этган видеороликни кўрсатади. Бироқ унинг севган қизини бу ҳаракат унчалик таъсирлантирмайди. У ўзининг Moto Z2 Play Moto смартфонини олиб, унга енгил ҳаракат билан InstaShare ProjectorMoto Mod модулини бириктиради ва уни проекторга айлантиради. Шундан сўнг улар видеони деворда катта форматда томоша қилади.
Видео сўнгида Motorola Moto Mods ечиладиган модулли Moto Z смартфонлари Samsung’нинг сўнгги смартфонларининг муносиб янгиланган кўриниши ҳисобланишини уқтирмоқчи бўлади.
Изоҳ (0)